Махаллий

ҒАЛЛАДАН БЎШАГАН МАЙДОНЛАРНИ ЁҚМАНГ!

Ғаллакорларимизнинг заҳматли меҳнати туфайли ғаллазорда мўл-кўл дон яратилиб, саранжом қилинмоқда. Шундан сўнг ғалла майдонлари поялардан тозаланиб, такрорий экинлар экишга тайёрланади.
Шуни ҳисобга олиб, кластер, фермер ва деҳқон хўжаликлари раҳбарларини огоҳлантирамиз:
дала ва аҳоли пунктларида, хазон ва шох-шаббаларни ёки ўсимликларнинг бошқа қолдиқлари, шу жумладан, ғалладан бўшаган ер майдонларида сомон пояларини ёқиб юбориш Ўзбекистон Республикаси “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 20-моддаси, “Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 4, 24-моддаларининг бузилишига олиб келади.
Ушбу ҳуқуқбузарликни содир этганлик учун Ўзбекистон Республикаси “Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекси”нинг 88-моддаси 3-қисмига асосан:
фуқароларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача;
мансабдор шахсларга эса беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солинишига сабаб бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги томонидан 2006 йил 25 декабрда 1647-сон билан давлат рўйхатига олинган низомга мувофиқ сомон ёқилиши сабабли ушбу ердаги тупроқ унумдорлигининг камайиши оқибатида етказилган зарар суммаси мажбурий тартибда ундирилади.
Санъат САЙИДОВ,
туман экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат инспекцияси бошлиғи.

Тегишли хабарлар

ТЎЙДАГИ МАШМАША

Paxtakor Ovozi

ҚАНДАЙ ИШЛАР МАҲАЛЛА? — “ЯЛЛИ, ЯЛЛИ ЯЛОЛА…”

Paxtakor Ovozi

ФАБРИКА — МАЛИКАСИ

Paxtakor Ovozi

Изох қолдиринг