Жаҳон

Биласизми?

КОИНОТГА ИЛК ҚАДАМ

1961 йилнинг 12 апрель санасида қандай оламшумул воқеа юз берганини кўпчилик яхши билади. Ўша куни рус йигити Юрий Алексеевич Гагарин «Восток» космик кемасида башарият тарихида биринчи маротаба очиқ коинотга парвоз қилган ва космосни ўзлаштириш эрасини очиб берган эди. У Бойқўнғир космодромидан 9:07 да ўзининг машҳур хитоби – «Поехали!» дея стартга чиқиб, 108 дақиқа мобайнида Ер шари атрофида орбитал парвозда бўлди ва соат 10:55 да Саратов вилоятидаги Смеловка қишлоғидаги дала ҳудудига муваффақиятли қайтиб қўнди.
Бу инсониятнинг жуда буюк қадами эди. Мисли кўрилмаган ушбу илмий-техник ютуқ ортида биринчи фазогир Юрий Гагариндан ташқари космонавтика ва фазовий парвозлар бош муҳандиси, конструктор Сергей Королёв ва унинг муҳандислар жамоасининг мислсиз меҳнатлари бор.
Мазкур тарихий воқеа космик тадқиқотлар соҳасида катта имкониятларни очиб берди. 1962 йилдан бошлаб бу сана космонавтика куни сифатида кенг нишонланадиган бўлди. Ушбу санани байрам куни сифатида нишонлаш таклифини биринчи космик парвозда Юрий Гагариннинг дублёри бўлган иккинчи фазогир – Герман Титов берган эди.
Герман Титовнинг таклифи билан Совет Иттифоқи ҳукумати ушбу санани халқаро байрам куни сифатида нишонлаш ташаббусини БМТга киритди. 1968 йил, Халқаро авиация федерациясининг 61-Бош конференциясида 12 апрель санасини Бутунжаҳон авиация ва космонавтика куни деб эълон қилишга келишиб олинган эди.
2011 йилнинг 7 апрелидаги БМТ резолюцияси орқали Юрий Гагарин парвозининг 50 йиллиги муносабати билан БМТ Бош ассамблеяси 12 апрелни инсоннинг коинотга парвоз қилган куни халқаро байрами сифатида нишонлаш ҳақида қарор чиқарди. БМТнинг ушбу резолюцияда, шунингдек, коинотни ўзлаштиришда бутун инсониятнинг умумий манфаатларини рўёбга чиқариш, космосни фақат тинчлик мақсадларида тадқиқ қилиш, барча давлатларнинг космик тадқиқотлардан тенг манфаат кўрилишини таъминлаш кераклиги борасида алоҳида қайд этиб ўтилди.
Қаҳрамон САЪДИНОВ тайёрлади.

Тегишли хабарлар

Пандемия вақтида шифокорларга 39 миллион фунт стерлинг тўплаган 100 ёшли фахрий коронавирусдан вафот этди

Paxtakor Ovozi

Илон Маск вақтинча Twitter’дан фойдаланмаслигини маълум қилди

Paxtakor Ovozi

Навалний озодликдан маҳрум этилиб, умумий тартибдаги колонияга жўнатилди

Paxtakor Ovozi

Изох қолдиринг