Жамият Ўзбекистон

Дилшод Кенжаев президент маслаҳатчиси ўринбосари этиб тайинланди

Ўзбекистон президентининг фармони билан Дилшод Кенжаев Ўзбекистон президентининг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди.

Дилшод Кенжаев халқ таълими вазирининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари лавозимини эгаллаб келаётганди. У ўз вақтида вазирлик бошқарма бошлиғи ва халқ таълими вазирининг маънавият масалалари бўйича ўринбосари сифатида ишлаган.

Маълумот учун, Абдужаббор Абдувоҳидов Ўзбекистон президентининг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси ҳисобланади. 

Бунгача Абдувоҳидовнинг икки ўринбосари бор эди — биринчи ўринбосар Лазиз Тўйчиев ва ўринбосар Абдурашид Жўрабоев.

Тегишли хабарлар

Рамазон саховати

Paxtakor Ovozi

Германиянинг GIZ компанияси вакили Вилгелм Элфринг билан учрашув

Paxtakor Ovozi

ХАБАРИНГИЗ БОРМИ?

Paxtakor Ovozi

Изох қолдиринг