Махаллий

Фермер дейди-ки…

ВАҚТ КУТМАЙДИ

Табиатнинг кутилмаган синовлари кўп. Бу йил кўкламги об-ҳаво инжиқликлари бироз қийинчилик туғдиргани рост. Бироқ, бободеҳқон барчасига чора топиб, кўзлаган мақсадига етади.
Фермер хўжалигимиз меҳнаткашлари ҳар йили аграр соҳада қувончли ютуқларни қўлга киритиб келмоқда. Жумладан, ўтган йили ҳам ғаллачилик, пиллачилик, пахтачиликдаги режалар ортиғи билан уддаланди. Фотима Шодмонова, Моҳигул Бозорова, Назокат Раҳмонова бошлиқ пиллачилик звенолари, Латофат Ҳасанова, Сожида Бозорова, Муқаддас Остонақулова, Зебо Камолова каби ишчиларимиз шижоатини алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз.
Вақт кутиб турмайди. Айни паллада деҳқоннинг ўрни далада. Механизатор Бекзод Норбоев, сеялкачи Нодирбек Норбоев, миришкорларимиз Муҳиддин Шодмонов, Алишер Раҳмоновлар чигит экиш мавсумига шай туришибди. 40 гектар пахта майдонида агротехник амаллар бажарилиб, чигит экиш учун тахт қилиб қўйилди.
Президентимиз Олий Мажлисга Мурожаатномасида қишлоқ хўжалиги борасида алоҳида тўхталиб, соҳани модернизация қилиш, рақамлаштириш, ернинг унумдорлигини ошириш, замонавий агротехнологияларни жорий этишга эътибор қаратиш кераклигини таъкидлаганди. Албатта, манфаатдорлик бўлган жойда ўзгариш ва ривожланишга ҳам эришиш зарур. Шу боис фермер хўжалигимизни кўптармоқли, самарадор, даромадли тизимга айлантиришни режалаштиряпмиз. Чорвачилик ва йилқичилик тармоқларини кенгайтириш мақсадида 30 бош қорамол ҳамда 4 бош от боқиляпти. Етти хазинанинг бири ҳисобланган асаларичиликни йўлга қўйиш ниятида 10 қути асалари парвариш қилиняпти.
Хайрли амаллар миллий табиатимизга хос хусусиятлардан. Маҳалламиз ҳудудидаги эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаган ҳолда уларга доимо моддий ва маънавий тарзда саховат кўрсатиб келяпмиз, ҳолидан хабар олиб турибмиз.
Ер бойлигимиз, чексиз саховат манбаи. Уни қанча ардоқлаб, ишлов берсак унумдорлик шунчалик ортади. Деҳқончиликдаги катта тажриба, соҳавий билим, тадбиркорлик ва изланиш муваффақиятлар гаровидир.
Фароғат НОРБОЕВА,
Абди Ёвқоч номли фермер хўжалик раиси.

Тегишли хабарлар

ЕРГА ЧИГИТ ТУШДИ

Paxtakor Ovozi

Китоб — яқин дўст

Paxtakor Ovozi

ҒАЛЛА ЎРИМИ БОШЛАНДИ

Paxtakor Ovozi

Изох қолдиринг