Жаҳон

Илон Маск вақтинча Twitter’дан фойдаланмаслигини маълум қилди

Tesla ва SpaceX компаниялари асосчиси Илон Маск вақтинча Twitter’дан фойдаланмаслигини маълум қилди. Бироқ миллиардер бунинг сабабини тушунтирмаган.

“Маълум муддатга Twitter’дан кетаман”, деб ёзган Маск.

Миллиардер ижтимоий тармоқда 2009 йил июнда рўйхатдан ўтган. У шу вақтгача ижтимоий тармоқда 13,4 мингтага яқин твит қолдирган. 

Айни вақтда Маскнинг Twitter’да 45 млнга яқин обуначиси бор. 

Тадбиркор 2019 йил июнда ҳам Twitter’даги саҳифасини фаолсизлаштирганди.

Маск ижтимоий тармоқдаги хабарлари сабабли судга ҳам берилган. 2018 йил августда миллиардер Tesla акцияларини 420 доллардан сотиб олишга тайёрлигини ёзган, бу эса компания акцияларининг 6 фоизга қимматлашиб кетишига олиб келган. Шундан сўнг АҚШнинг қимматбаҳо қоғозлар бўйича комиссияси тадбиркорга қарши иш очиб, буни Маск ўз хабари билан “сармоячиларни чалғитгани” билан тушунтирган.

Тегишли хабарлар

Биласизми?

Paxtakor Ovozi

Пандемия вақтида шифокорларга 39 миллион фунт стерлинг тўплаган 100 ёшли фахрий коронавирусдан вафот этди

Paxtakor Ovozi

Навалний озодликдан маҳрум этилиб, умумий тартибдаги колонияга жўнатилди

Paxtakor Ovozi

Изох қолдиринг