Махаллий

ИШОНЧ ВА ЭЪТИРОФ

Юртимизда хотин-қизларни эъзозлаш, уларнинг жамиятдаги ўрни ва нуфузини мустаҳкамлаш, оғирини енгил қилиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан.
Бундай эътибор ва ғамхўрликнинг натижасида, сўнгги йилларда интилувчан, ташаббускор аёллар турли соҳаларда юксак натижалар, улкан муваффақиятларга эришмоқда.
Давлатимиз раҳбарининг шу йил 5 мартдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори бу борадаги кенг кўламли вазифаларни янги босқичга олиб чиқди.
Қарор билан Республика хотин-қизлар жамоатчилик Кенгашини ташкил қилиш орқали аёлларни ўйлантираётган мавжуд муаммоларни ўрганиш, уларни бартараф этишнинг ўзига хос янги тизими яратилгани диққатга сазовор. Эндиликда хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармасининг қайта ташкил қилиниши, “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларни уй-жой билан таъминлаш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш имкониятини янада кенгайтирди.
Махсус жарроҳлик амалиёти орқали даволанишга муҳтож ва эҳтиёжманд хотин-қизларни даволаниши учун янги жамғармага ўттиз миллиард сўм маблағ йўналтириш назарда тутилган. Шунингдек, қарорда жорий йилда “Аёллар дафтари”га киритилган, боқувчисини йўқотган, ногиронлиги бўлган ва ўзгалар парваришига муҳтож хотин-қизларга бир марталик моддий ёрдам кўрсатиш мақсадида мазкур жамғарма ҳисобидан саксон миллиард сўм, нотурар жойларда яшаётган хотин-қизларга турар жой ижараси компенсациясини тўлаш учун ўн бир миллиард сўм ажратилиши белгиланган.
Эътиборлиси, 2021-2022 ўқув йилидан бошлаб базавий тўлов-контракт асосида олийгоҳга қабул қилинган, ота-онаси ёки уларнинг биридан айрилган муҳтож қизларни, боқувчиси йўқ ёлғиз аёлларни маҳаллий бюджет ҳамда давлат олий таълим муассасалари ҳисобидан ўқитиш тартиби жорий этилмоқда. Бу эса жамиятимизда зиёли аёллар сафи тобора кенгайишига хизмат қилади. Қолаверса, бугунги кунда янги тизим шакллантирилиб, “маҳаллабай, “хонадонбай”, “фуқаробай” юрилиб, хотин-қизлар муаммолари ўрганилиб, уларнинг манфаатлари ҳимоя қилинаётгани бежизга эмас. Ёхуд Президентимиз таъкидлаганидек, “Мўътабар аёлнинг иззат-икромини жойига қўймас эканмиз, қилаётган барча ишларимиз беҳуда”.
Давлатимиз раҳбарининг мазкур қарори хотин-қизларнинг фаровон ҳаётини таъминловчи, ташаббусга ундовчи ишонч ва эътирозларга лойиқ муҳим ҳуқуқий ҳужжатдир.
Нодира МУҲАММАДИЕВА,
туман ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси.

Тегишли хабарлар

ПИЛЛАКОРЛАР: ҒАЛАБА МУБОРАК…

Paxtakor Ovozi

Марказ иш бошлади

Paxtakor Ovozi

Ўқувчисиз қолаётган синфхоналар Ўз вазифасига бефарқ раҳбарлар

Paxtakor Ovozi

Изох қолдиринг