Жамият Махаллий

«Эътибор ва ғамхўрлик — инсоний бурч»

95 ЁШЛИ ОТАХОН

Иккинчи жаҳон уруши даврларини Зиёд бобо Бўронов чуқур хўрсиниш билан ёдга олади ва ёш авлодга ҳикоя қилиб беради. “Кўк ота”ликлар собиқ минамётчи жангчи, маҳалла фидойиси Зиёд бобони эҳтиром билан тилга олишади. 1943 йилда фронтга отланган З. Бўронов 118-минамётчи полкда фашистларга қарши жанг олиб борди. Кўпгина шаҳар ва қишлоқларни душмандан озод қилишда матонат намуналарини кўрсатди. Қуролдошлари билан Берлинда ғалабани нишонлади. Урушдан сўнг ҳам у беш йил ҳарбий хизматда бўлди.Кўкси орден ва медалларга тўла Зиёд бобо Бўронов айни чоғда 95 ёшда бўлса-да ҳали бардам ва тетик. Доимо фарзандлари, невара-чеваралари қуршовида умргузаронлик қилмоқда. Маҳалла ёшларига доимо насиҳатгўй ва маслакдош. Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси. Қалби ифтихорга тўла, қўллари доимо дуода.

Тегишли хабарлар

Дилшод Кенжаев президент маслаҳатчиси ўринбосари этиб тайинланди

Paxtakor Ovozi

ХАБАРИНГИЗ БОРМИ?

Paxtakor Ovozi

МАКТАБДА УЧРАШУВ

Paxtakor Ovozi

Изох қолдиринг