Жамият Маданият

КУТУБХОНА — НУРХОНА

Бу кун дилда тилаклар тўлиб-тошган, қўлларимиз кўксимизда, эҳтиромдамиз. Чунки, 8 март – Хотин-қизлар айёми. Мен ҳар байрамда яқинларимга, дугоналаримга доимо китоб совға қиламан.
Китобни севганим ва мутолаа қилганим боис китобни маънавият сарчашмаси, тафаккур қаноти, билим манбаи деб биламан. Дунёқарашимизни кенгайтириб, фикримизни чархлайди китоб. 31 йилдирки, кутубхоначилик соҳасида фаолият юритиб келяпман. Ҳозир ахборот-кутубхона марказимизда турли соҳага оид 38 минг 464 та китоб фонди мавжуд. 3 мингга яқин китобхонларимиз кутубхонамизнинг доимий, фаол аъзоларидир. Бахтиёр Раҳимов, Зинаида Кирова, Шаҳло Йўлдошева, Дилфўза Муродуллаевалар шулар жумласидан. Шунингдек китобхонлар “Нарпай зиёси”, “Онлайн китобхонлик”, “Марказий кутубхона”, “Болажон”, “Кутубхона” телеграмм ижтимоий тармоғи орқали онлайн тарзида китоб танлаш имкониятига эга.
Бундан ташқари, “Тинчлик” маҳалласида, 21-мактабгача таълим ташкилоти, туман ҳокимлиги, ички ишлар ва ғазна бўлимлари ҳамда 41-умумий ўрта таълим мактабларида кўчма кутубхоналар ташкил қилинган. Белгиланган ҳудуд ва таълим, касб-ҳунар мактабларида ҳам ҳамкорликда турли тадбирлар қатори китобхонлик ҳафталиги, “Китобсевар оила”, “Энг севимли китобим” каби танлов ва овозли ўқишлар мунтазам ўтказиб борилмоқда.
Гулнора МАМАРАИМОВА,
туман ахборот-кутубхона маркази хизмат раҳбари.

Тегишли хабарлар

МУБОРАК ОЙ

Paxtakor Ovozi

Дилшод Кенжаев президент маслаҳатчиси ўринбосари этиб тайинланди

Paxtakor Ovozi

ЖАЖЖИЛАР АРДОҚДА

Paxtakor Ovozi

Изох қолдиринг