Махаллий

МАКТАБДА УЧРАШУВ

Маънавий маданий тарғибот ишлари юзасидан тумандаги 27-умумий ўрта таълим мактабига ташриф буюргандик.
Ташриф аввалида илм даргоҳи атрофида ободонлаштириш юмушлари намунали ташкил этилганига гувоҳ бўлдик. Ҳаммаёқ саранжом-саришта, кўнгилдагидек. Остонада бизни мактаб директори Малоҳат Суярқулова қарши олди. Сўнгра илм даргоҳида амалга оширилаётган ишлар, имтиҳонлар ва ўқув йили якуни хусусида гапириб ўтди.
Билим масканида ҳозирда 48 нафар педагог ўқувчиларга таълим-тарбия бериб келишяпти. Жорий ўқув йилида ушбу мактаб 11-синфини 45, 9-синфини 57, бошланғич синфни 78 нафар ўқувчи битирди.
Ташкилий гуруҳ аъзолари мактаб раҳбарияти билан биргаликда 8-синфдаги немис тили, 9-синфдаги биология фанларидан ўтказилаётган имтиҳонлар жараёни билан танишишди. Сўнгра мактабдаги ижодкор ўқувчилар билан учрашув ўтказишди. Учрашувда “Пахтакор овози” газетаси бош муҳаррири Тошпўлат Тошмуродов, маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Анвар Бобожоновлар сўзга чиқиб, ёшлар маънавияти, ижодкор ўқувчиларнинг фаолияти хусусида ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди. Улар билан савол-жавоб ўтказилди.
Таъкидлаш жоизки, мактаб ўқувчилари турли конкурс ва кўрик-танловларда фаол иштирок этиб келишмоқда. Жумладан, Дониёр Суюнов ҳайкалтарошлик йўналишида кўпгина ижодий ишлари билан танилаётган бўлса, Малика Қудратиллаева дутор миллий чолғу асбобида куй ижро этиб, қатор танловларда совриндорлар сафидан жой олиб келишмоқда. Мактабда ёш қаламкашлар тўгараги ташкил этилган бўлиб, тўгаракка она тили ва адабиёти фани ўқитувчилари раҳбарлик қилишяпти.
Муҳиддин БОБОЁРОВ.

Тегишли хабарлар

»Пахтакор овози» материаллари изидан

Paxtakor Ovozi

ҲАФТА ИЧИДА

Paxtakor Ovozi

ФАБРИКА — МАЛИКАСИ

Paxtakor Ovozi

Изох қолдиринг