Без рубрики

Мактабгача таълим

ЯНГИЧА УСЛУБ, ЯНГИЧА ДУНЁҚАРАШ

Республикамизда мактабгача таълим соҳасига алоҳида эътибор қаратилиб, 6 ёшгача болаларни мазкур тизим билан қамраб олинаётгани бежиз эмас. Жойларда боғчалар сонини яна кўпайтириб, янгидан барпо этилаётгани, қайта таъмирланаётгани фикримизнинг ёрқин исботи.
Туманимиздаги 34-мактабгача таълим ташкилоти ҳам қайта реконструкция қилиниб, ёнидан қўшимча бинолар қурилди. Барча қулайликларга эга спорт ва ўйин майдончаларида кичкинтойлар яйраб, кўнгилочар машғулотлар ўтказишмоқда. Қаҳрамон Розиқов бошчилигидаги қурувчилардан ота-оналар, мактабгача таълим ташкилоти ходимлари чексиз миннатдор. Ҳар бир гуруҳ хоналари шинам ва кўркам, турли кўргазмали воситалар, эртак қаҳрамонлари акс этган рангли тасвирлар хоналарга янада чирой бағишлаган. Машғулотлар “Илк қадам”, “Илм йўли” давлат дастурлари асосида олиб борилмоқда.
– Давлатимиз ва Президентимиз ғамхўрлигида мактабгача таълим тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар диққатга сазовор, – дейди мудира Ойсара Бобоназарова. –Энди фақат ишга янгича ёндашишимиз, янгича фикрлашимиз, касб маҳорати ва малакамизни мунтазам ошириб боришимиз зарур. Бу давр талаби. Янги Ўзбекистонни замонавий қарашларга эга янги авлод билан бирга қурамиз.
Шаҳло Розиқова, Элмира Бойназарова, Мадина Давлатова каби тарбиячиларимиз ўз гуруҳларидаги машғулотларда тарбияланувчиларнинг нутқини ўстиришга, олган кўникма ва малакаларини шакллантиришга ҳаракат қилишмоқда. Уларнинг иш фаолияти, кўрсаткичлари ҳар ойда мониторинг қилиб борилади.
Жўшқин ДАВУРОВ.

Тегишли хабарлар

9 апрель – Соҳибқирон Амир Темур таваллуд топган кун.

Paxtakor Ovozi

Изох қолдиринг