Махаллий

МАВСУМ АВЖ ПАЛЛАДА

Далаларга қуёш заррин нурларини сочмоқда. Ариқда сувнинг шилдираб оқиши, қушлар хониши дилга ҳузур бағишлайди. Сокин ва бепоён далаларда иш қизғин. Деҳқону механизаторларнинг жўшқин меҳнати таҳсинга лойиқ. “Азимжон Асл Агро” фермер хўжалиги далаларида бўлганимизда ана шундай қайноқ фаолиятнинг гувоҳи бўлдик. Узоқдан келаётган тракторнинг келишини кутиб турдик.
Бироздан сўнг механизатор Рустам Эгамбердиев “пўлат от”идан тушиб биз билан сўрашди. Сўнг уни суратга туширдик.
– Туркия билан ҳамкорликда яратилган “Ozdoken” замонавий экиш сеялкаларининг афзалликлари кўп экан, – дейди механизатор янги техника воситасига ишора қилиб. – Пневматик тарздаги бу мослама чигитни автомат равишда белгиланган масофада экиш хусусиятига эга.
Ҳа, ортиқча ишчи кучи сарфланмайдиган ушбу сеялкада айни пайтда фермер хўжалигининг 34 гектар пахта майдонига “RI-Султон” туксиз уруғлик нави экилмоқда.
Суратда: механизатор Рустам Эгамбердиев иш пайтида.
М. ТЕМИРОВ олган сурат.

Тегишли хабарлар

8 март — Халқаро хотин-қизлар куни.

Paxtakor Ovozi

Пахтакор овозидаги йиғилишдан расмлар

Paxtakor Ovozi

ЯНА БИР ЯНГИЛИК…

Paxtakor Ovozi

Изох қолдиринг