• Бош сахифа
  • Жаҳон
  • Навалний озодликдан маҳрум этилиб, умумий тартибдаги колонияга жўнатилди
Жаҳон

Навалний озодликдан маҳрум этилиб, умумий тартибдаги колонияга жўнатилди

Москванинг Симоновский суди Алексей Навалнийга нисбатан «Ив Роше» иши бўйича чиқарилган шартли жазо муддатини бекор қилди ва унга 3,5 йилни умумий тартибдаги колонияда ўташ жазосини тайинлади. Бу ҳақда РБК хабар бермоқда.

 Хабарда айтилишича, суд Навалнийнинг «Ив Роше» иши бўйича тергов давомида уй қамоғида ўтказган саккиз ой муддатни чиқариб юборган. Бунда бир кунлик уй қамоғи колониянинг бир кунига тенг деб ҳисобланди. Ҳукм кучга кирса, Навалний 2 йил-у 8 ойни колонияда ўтказади.

Суд мажлисида журналистлар ва Навалнийнинг турмуш ўртоғидан ташқари Европанинг йигирмага яқин мамлакатидан дипломатлар қатнашди. Кремл ва ташқи ишлар вазирлиги буни Россиянинг ички ишларига аралашиш деб баҳолади.

Москва шаҳар суди яқинида Навалнийнинг тарафдорлари тўпланди, полиция суд биноси атрофидаги бир нечта кўчани тўсиб қўйди. «ОВД-Инфо»нинг маълумот беришича, маҳаллий вақт билан соат 19:50да 350дан ортиқ киши қўлга олинган.

Навалнийга нисбатан шартли равишда озодликдан маҳрум қилишни ҳақиқий жазога алмаштириш бўйича тақдимномани Москва шаҳар жазони ижро этиш муассасалари федерал хизматининг 15-жиноят-ижро инспекцияси филиали бошлиғи Александр Ермоленко киритди. Унинг билдиришича, Навалний 2020 йил давомида «узрли сабабларсиз» камида етти марта белгиланган кунларда қайддан ўтиш учун келмаган, яъни назоратдан қочган.

Инспекция Навалний 21 августдан 23 сентябргача Берлиндаги «Шарите» клиникасида даволанишда бўлгани тўғрисида маълумотга эга бўлган. ОАВ ва Навалнийнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларидаги маълумотларга кўра, у «Берлинда эркин ҳаракатланган, интервюлар берган, аммо жиноят-ижро инспекцияси билан алоқага чиқмади, дея кўрсатма берган Ермоленко.

Тегишли хабарлар

Сўронбой Жээнбеков Қирғизистонни тарк этди. Унинг умра сафарига кетгани айтилмоқда

Paxtakor Ovozi

Илон Маск вақтинча Twitter’дан фойдаланмаслигини маълум қилди

Paxtakor Ovozi

Биласизми?

Paxtakor Ovozi

Изох қолдиринг