Жамият Ўзбекистон

Рамазон саховати

РЎЗАНИНГ ХОСИЯТИ

Моҳи рамазон одамлар учун ҳидоят сари тўғри йўл кўрсатувчи ва ажрим этувчи муқаддас Қуръон нозил қилинган ой ҳисобланади. Шу боис мусулмонлар айни кунларда рамазон ойи рўзасини тутиб, ўз фарзларини адо этишмоқда. Рўза тоат-ибодат қилиш билан бирга одамга тартибни ҳам ўргатади. Рамазон – покланиш ойи. Еб-ичишдан тийила олган кишида сабр-қаноат туйғуси ортиб, руҳан ва ахлоқан тозаланади, иродаси синалади. Бундай фазилат эса босиқ ва хотиржам, сабрли инсонларга хос. Бундан ташқари, рўзанинг инсон соғлигига ҳам фойдаси катта. Ваҳоланки, замонавий тиббиётда ҳам очлик билан даволаш услуби кўпчиликка маълум. Мутахассисларнинг таъкидлашича, бош мия ва мия ҳужайраларига дам берибгина қолмай, тана ҳужайраларини зарарли моддалардан тозалашга кўмаклашади. Аслида аксарият касалликлар нотўғри овқатланишдан келиб чиқади.
Муборак ойда рўзадор кишилар тилларини ғийбатдан, беҳуда гап-сўзлардан тияди. Кўнгилларидан ғараз ният ва гина-кудуратни аритади. Бир-бирига меҳр-шафқатли, эътиборли бўлишга чоғланади. Рўзадор шахс қуёш ботиши билан, шом намозини ўқишдан аввал (сув ёки ширинлик билан) оғизни очиши, дуо қилиши, ортиқча ножоиз сўзлардан тийилиши, мурувват кўрсатиши, бева-бечора, эҳтиёжмандларга хайр-эҳсонларни кўпайтириши зарур. Ислом Имом Ғаззолий айтганидек, “Рўза тутиш жон учун закот, бадан учун риёзат, яхшилик учун даъват, гуноҳлардан сақланиш”дир. Ёхуд Қуръони каримда битилганидек, “Эй имон келтирганлар! Сизлардан олдинги (уммат)ларга фарз қилинган каби сизларга ҳам рўза тутиш фарз қилинди, (шояд у сабабли) тақволи бўлсангиз…”
Хулоса, рўза ҳам руҳ ҳам тан соғлиғи кафолатидир.
Дилмурод БЕКТАМИШЕВ,
туман бош имом хатиби.

Тегишли хабарлар

Дилшод Кенжаев президент маслаҳатчиси ўринбосари этиб тайинланди

Paxtakor Ovozi

МУБОРАК ОЙ

Paxtakor Ovozi

Германиянинг GIZ компанияси вакили Вилгелм Элфринг билан учрашув

Paxtakor Ovozi

Изох қолдиринг