Ўзбекистон

САМИМИЙ УЧРАШУВ


Кўп йиллардан буён Президентимиз Шавкат Мирзиёев билан учрашишни орзу қилиб юрардим. Оллоҳ насиб қилган экан, у киши билан вилоятимизга ташрифи жараёнида 15 апрель куни Имом Бухорий зиёратгоҳида учрашишга муяссар бўлдим.
Рости давлатимиз раҳбарининг самимийлиги, зукколиги, таниқли сиёсатшунос эканлиги мени лол қолдирди. Тарихни эъзозловчи, узоқни кўзловчи йўлбошчи сифатида Имом Бухорий мажмуасининг янги замонавий лойиҳасини ишлаб чиқиш, бу ерда 10 минг ўринли масжид барпо этиш ва қисқа фурсатларда қуриб битказишни маслаҳат берди. Бу албатта, буюк муҳаддис алломаларимизга бўлган чексиз эҳтиром, келажак авлод учун тарихий маънавий маскан, сайёҳлар учун муқаддас қадамжо эканлигини алоҳида уқтириб ўтди. Нуронийлар бугунги кунда ўз панд-насиҳатлари, ҳаётий тажрибалари билан ёшларга доимо ибрат бўлиш лозимлигини алоҳида таъкидлади.
Мен Президентимиз билан кўришганимдан, у билан яқиндан суҳбатда бўлганимдан жуда бахтиёрман. Бундай учрашув менинг ҳаётимда чуқур из қолдирди. Депутат ва маҳалла фаоли сифатида мени янги режа ва ташаббуслар сари чорлади.
Бозор ҲАСАНОВ,
“Ўзбекистон” маҳалла фуқаролар йиғини раисининг кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича ўринбосар маслаҳатчиси.

Тегишли хабарлар

САВОЛИНГИЗГА ЖАВОБ БЕРАМИЗ

Paxtakor Ovozi

2018 йилги пахта йигим-терими мавсумига тайёргарлик.

Paxtakor Ovozi

«Карантинга қайтишга умуман асос йўқ» – Отабеков Ўзбекистонда британча штамм билан боғлиқ вазият ҳақида

Paxtakor Ovozi

Изох қолдиринг