Маданият Махаллий Ўзбекистон

Санъатим – саодатим

ЁШ ИСТЕЪДОД СОҲИБИ

Болаларнинг иқтидори шаклланишида, санъатга иштиёқини оширишда мусиқа ва санъат даргоҳларининг ўрни беқиёс. 13-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида ҳам истеъдодли ўқувчилар талайгина. Шулардан бири Абдулазиз Ҳусановдир. У 57-умумий ўрта таълим мактабининг 6-синфида аъло баҳоларга ўқиш билан бир қаторда дарсдан бўш вақтлари санъат мактабига ҳам қатнайди. Сабаби, ҳаётини мусиқасиз тасаввур қилаолмайди. Пуфлаб чалинадиган дамли чолғу асбоблари чалишни жуда яхши кўради. Абдулазиз айни чоғда ушбу мусиқа ва санъат мактабининг 3-синфи ўқувчиси ҳисобланиб, устози Нурбек Алиев қўл остида труба асбоби чалиш сирларини пухта ўзлаштириб келмоқда.
– Пуфлаб чалинадиган (духовой) чолғу асбоблари чалишнинг афзалликлари кўп, – дейди синфи раҳбари Нурбек Алиев. – Дамли чолғуларда куй ижро этиш болаларнинг жисмоний фаолиятини яхшилайди, руҳни тетиклаштиради, дилни завқлантиради. Абдулазиз эса иқтидорли болалар тоифасидан. У 2019 йилда “Камалак юлдузлари” кўрик-танловида қатнашиб, совринли ўринга сазовор бўлган. 2020 йил онлайн тарзда ўтказилган халқаро “Страна талантов” танловида трубада бастакор А. Муҳаммадиевнинг “Шоҳи сўзана” асарини ижро этиб, биринчи ўринни эгаллаб, махсус диплом билан тақдирланди.
Ушбу ютуқ нафақат Абдулазизнинг балки, бутун мусиқа ва санъат мактаби жамоасининг, устозининг ҳам ютуғидир.
Дамли чолғулардаги ижро жараёни қобилият ва машқ қилишни талаб этади. Жўрнавозлик мусиқа ва гўзалликни ҳис этишга, жамоа билан ҳамоҳанг ҳаракат қилишга ўргатади. Умуман, мусиқий машқлар бажарилганда, ўпка ишлаши, нафас олиш яхшиланади.
Абдулазиз Ҳусанов машғулотлардан ташқари бадиий китоблар ўқишни яхши кўради. У тенгдошлари Сухроб Юсупов, Суннат Қурбонниёзовлар билан турли байрам тадбирлари ва концерт дастурларида фаол иштирок этиб келмоқда.
Муҳиддин ТЕМИРОВ.

Тегишли хабарлар

ХАБАРИНГИЗ БОРМИ?

Paxtakor Ovozi

Марказ иш бошлади

Paxtakor Ovozi

НАМУНА БЎЛАЁТГАН МАКТАБ

Paxtakor Ovozi

Изох қолдиринг