Жамият Махаллий Фототанқид

ЖАРИМАГА ТОРТИЛДИ

Бизни ўраб турган борлиқ, наботот олами табиатнинг бир қисми. Уни асраб-авайлаш, муҳофаза қилиш ҳар бир инсоннинг бурчи. Шундай экан, теварак-атрофга оқилона муносабатда бўлиш даркор. Аммо, айрим ҳамюртларимиз аксинча иш тутиб дарахтларнинг асоссиз кесиб кетилишига сабабчи бўлишмоқда.
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат инспекцияси давлат инспекторлари томонидан “Умид” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги кузатув рейд вақтида фуқаро К. Ф. ушбу ҳудудда эхота учун экилган бир туп тут дарахти ён шохларини ўтинлик учун ноқонуний тарзда кесиб кетаётганлиги аниқланиб, ҳуқуқбузарга нисбатан Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 79-моддаси 1 қисми билан маъмурий иш қўзғатилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баробари миқдорида жарима солинди.
Санъат САЙИДОВ,
туман экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат инспекцияси бошлиғи.

Тегишли хабарлар

АХБОРОТ ТИЗИМИ АФЗАЛЛИКЛАРИ

Paxtakor Ovozi

8 март — Халқаро хотин-қизлар куни.

Paxtakor Ovozi

ҒАЛЛАДАН БЎШАГАН МАЙДОНЛАРНИ ЁҚМАНГ!

Paxtakor Ovozi

Изох қолдиринг